Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда кўчада ниқоб тақиш мажбурий бўлади
Ҳукумат раҳбари Педро Санчес регионал раҳбарлар билан учрашувида бу қарор тўғрисида маълум қилган.
Испания ҳукумати коронавирус тарқалиши ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли кўчада тиббий ниқоб тақиш режимини яна жорий этади. Бу ҳақда El Pais газетаси хабар берди.
Газетанинг ёзишича, ҳукумат раҳбари Педро Санчес регионал раҳбарлар билан учрашувида бу қарор тўғрисида маълум қилган. Пайшанба куни вазирлар кенгаши йиғилишида бу борадаги тегишли фармон маъқулланиши кутилмоқда.
Пандемия бошланганидан буён Испанияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 5,5 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, 88,8 мингдан зиёд бемор вафот этган.
2020 йил декабри охирларида мамлакатда эмлаш кампанияси бошланган бўлиб, ҳозирда 12 ёшдан катта испанияликларнинг 90 фоизга яқини коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.
Мавзуга оид
20:24 / 14.12.2024
Қайси мамлакат иқтисодиёти 2024 йилда энг яхши натижаларга эришди?
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
17:43 / 03.12.2024
АҚШ конгрессменлари коронавирус лабораторияда яратилганига бешта далил келтирди
23:36 / 19.09.2024