Жаҳон | 23:36 / 19.09.2024
8730
2 дақиқада ўқилади

Олимлар Хитойдаги Ухан бозори коронавируснинг дастлабки ўчоғи бўлганини исботлади

Хитойлик биологлар ҳамда уларнинг АҚШ ва Европадаги ҳамкасблари 2019 йил охири — 2020 йил бошида Ухан бозори ҳудудидан тўпланган коронавирус геномининг тузилишини ўрганиб чиқди.

Фото: Getty Images

Хитойлик биологлар ҳамда уларнинг АҚШ ва Европадаги ҳамкасблари 2019 йил охири — 2020 йил бошида Ухан бозори ҳудудидан тўпланган коронавирус геномининг тузилишини ўрганиб, ушбу савдо майдончасига олиб келинган ёввойи ҳайвонлар коронавируснинг илк ва ягона манбаси бўлганини аниқлади.

«Афсуски, Хитой касалликлар профилактикаси ва назорати марказидан бўлган ҳамкасбларимиз етиб боргунга қадар бозордан кўплаб ҳайвонлар чиқариб ташланган, шу боис бизда уларнинг ковид билан касалланганини исботловчи тўғридан-тўғри далиллар йўқ. Шунга қарамай, биз вирус зарралари аниқланган пештахталардан уларнинг ДНК ва РНК парчаларини топдик. Бу бозорда касалланган ҳайвонлар сақланган бўлсагина аниқланадиган ҳолат», — дейди Париждаги Экология ва табиат фанлари институти етакчи илмий ходими Флоренс Дебарр.

Дунё бўйлаб 7 миллиондан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлган SARS-CoV-2 вируси аниқланган бозорда экзотик озиқ-овқатлар сотилган, аммо пандемия бошлаганидан кейин вируснинг кўплаб турлари пайдо бўла бошлагани сабаб олимлар Ухан бозори биринчи ва ягона манба эканини аниқ айта олмайди.

Бундай фаразлар халқаро илмий жамиятда кўплаб баҳс-мунозараларни, шунингдек, ўнлаб конспирологик қарашларни юзага келтирди. Хитой касалликлар профилактикаси ва назорати маркази мутахассислари бир-бирига зид ушбу маълумотларга барҳам бериш мақсадида етакчи эпидемиолог, биолог ва генетикларга пандемия бошидаёқ Ухан бозоридан тўпланган барча биоматериалларни тақдим этган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатганки, геном тузилиши ҳамда хилма-хиллик даражаси Ухан бозоридаги ва биринчи ковид ташувчилар танасидан олинган вирус намуналари билан бир хил. Тахминларга кўра, SARS-CoV-2 вирусининг ташувчилари бозорга Жануби-Шарқий Осиёдан ёки Хитойнинг марказий ҳудудларидан келиб қолган. Ушбу ҳудудлардаги ёввойи ҳайвонларни ўрганиш орқали коронавируснинг «ватанини» аниқлаш мумкин бўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти