АҚШ конгрессменлари коронавирус лабораторияда яратилганига бешта далил келтирди
Конгрессменлар COVID-19 га оид икки йиллик текширув якунлари бўйича ҳисобот эълон қилди.

Фото: AP
Ҳисоботда коронавирус катта эҳтимол билан лабораторияда яратилгани ва сизиб чиқиш оқибатида тарқалгани ҳақида хулоса қилинган. Ҳужжат Вакиллар палатаси назорат қўмитасининг коронавирус бўйича кичик қўмитаси томонидан тақдим этилди.
“COVID-19 вируси Хитойнинг Уҳан шаҳридаги лабораториядан келиб чиққани эҳтимоли юқори”, — дейилади унда.
Ҳисобот муаллифлари ўз нуқтаи назарларини исботлаш учун бешта далил келтирди. Хусусан, вирус табиатда аниқланмаган биологик хусусиятларга эга экани қайд этилган. Уларнинг таъкидлашича, COVID-19 га чалинишининг барча ҳолатлари вирус инсон танасига бир марта киргани натижасида юзага келган.
Бундан ташқари, қонунчилар Уҳанда SARS вирусларини ўрганишга ихтисослашган етакчи тадқиқот лабораторияси мавжудлигини таъкидлади. Бу муассасада “етарлича биологик хавфсиз бўлмаган” шароитда тадқиқотлар ўтказиб келинган, дейди улар.
“Уҳан вирусология институти тадқиқотчилари COVID-19 ёввойи ҳайвонлар бозорида аниқланишидан бир неча ой олдин, 2019 йил кузида коронавирусга ўхшаш вирус билан касалланган. Илм-фаннинг барча мезонларига кўра, агар табиий келиб чиқишга оид далиллар мавжуд бўлса, улар аллақачон аниқланган бўларди”, — деб хулоса қилди маърузачилар.
The Wall Street Journal нашри разведканинг махфий ҳисоботи мазмуни билан таниш манбаларга асосланиб хабар беришича, аввалроқ АҚШ Энергетика вазирлиги COVID-19 Хитой лабораториясидан сизиб чиққан, деган тахминга қўшилган. АҚШ ҳукуматининг миллий лабораторияси ушбу назарияга “ишончли” деб қарашни таклиф қилди, ФҚБ ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлади, бироқ миллий разведка бундай талқинга шубҳа билдирди. WSJ ёзишича, яна тўртта разведка агентлиги вируснинг табиий келиб чиқиш назариясини қўллаб-қувватламоқда, иккитаси аниқ тўхтамга келмаган.
“Ҳозирги кунда АҚШ ҳукуматида COVID-19 қандай пайдо бўлгани тўғрисида ягона фикр йўқ”, — деганди Оқ уй вакили Жон Кирби 2023 йилнинг феврал ойида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг табиий келиб чиқиши эҳтимоли юқори деб ҳисоблайди.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Италия атом энергияси соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 16:09
-
АҚШнинг Ғазо бўйича сулҳи: Исроил қабул қилди, Ҳамас кўриб чиқмоқда. Тафсилотлар
Жаҳон | 16:07
-
“Бетон, ғишт қуйиш ҳам қўлимдан келади” – риштонлик сувоқчи қиз ҳикояси
Жамият | 15:21
-
Россия Мудофаа вазирлиги урушда шикастланган техникаларни металлолом учун сотмоқда
Жаҳон | 15:14
Мавзуга оид

16:07
АҚШнинг Ғазо бўйича сулҳи: Исроил қабул қилди, Ҳамас кўриб чиқмоқда. Тафсилотлар

13:46
АҚШ Россия билан Европа узра ҳаво жанги сценарийларини ўрганмоқда

21:10 / 29.05.2025
Путин Украина билан Истанбул музокараларидан сўнг армиясини янги ҳужумга ташлади

20:42 / 29.05.2025