5 минг долларга ёлланган қотил иши. Буюртмачи қандай тузоққа туширилган эди?
Сирдарёда тадбиркор ўзига рақобатчи бўлган бошқа бир тадбиркорни киллер ёллаб ўлдирмоқчи бўлди. Бу бўйича ишни кўрган судья воқеа тафсилотларини Kun.uz'га сўзлаб берди.
2020 йил 7 декабр куни “Х” исмли фуқаро ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилиб, таниши тадбиркор Ж.З. ўзига рақобатчи деб билган тадбиркор М.Д.ни ўлдиришга буюртма қилиб, эвазига 5000 АҚШ доллари беришни ваъда қилгани, таклифини рад қилган тақдирда бошқа шахсларни ёллаб бўлса ҳам уни ўлдиришини айтгани ва олдиндан 1000 АҚШ доллари бермоқчи бўлганини маълум қилиб, уни жиноят содир қилишга ундаётган Ж.З.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
2020 йил 10 декабр куни Сирдарё вилояти прокуратураси, вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармалари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Мутахассислар ёрдамида тадбиркор М.Д.нинг розилиги билан гўёки юзи ва бошига тан жароҳати етказилгани, бўйнидан бўғиб ўлдирганлик ҳолатига келтирилган.
Шундан сўнг, “Х” исмли шахс Гулистон шаҳрида жойлашган қабристон яқинида тадбиркор М.Д.нинг қотиллик аломатлари билан ётган, юз ва бош қисми грим қилинган танаси ва уни вафот этгани сунъий равишда яратилган фотосуратини кўрсатгач, буюртмачи тадбиркор Ж.З. Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласи ҳудудида унга 4000 АҚШ долларини берган вақтида ушланган.
Ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди судьяси Иброҳим Қорабоевнинг Kun.uz'га маълум қилишича Ж.З. Жиноят кодексининг 25, 28, 97-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этган деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.
Мавзуга оид
15:57 / 26.11.2024
Кувайт Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриши мумкин
15:19 / 08.11.2024
Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади
11:07 / 07.11.2024
Тадбиркорларга газ бўйича ҳисобланган асоссиз 3,7 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди
13:43 / 30.10.2024