Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматчилари фаолияти билан боғлиқ ишлар бўйича суд мажлислари ОАВда трансляция қилинади
“Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, жамоатчилик назорати такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Фуқаролик процессуал ва Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги, давлат харидлари тўғрисидаги, ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонунларга тегишлича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Фуқаролик процессуал ва Жиноят-процессуал кодексларининг тегишли моддаларига тарафларнинг розилиги билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат тартибига тажовуз қилувчи, аҳоли соғлиғини сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги, шу жумладан давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар, шунингдек, айрим оилавий низоларга оид фуқаролик ишлари бўйича суд мажлисларининг оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиниши мумкинлиги тўғрисидаги янги нормалар киритилмоқда.
2020 йил 8 июлда қабул қилинган “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунига ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида овчилик учун рухсат бериш хусусиятига эга айрим ҳужжатларнинг очиқ эълон қилиниши лозимлиги тўғрисидаги талабларнинг белгиланиши билан қонуннинг 36-моддасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонунини 17-1-моддаси билан тўлдириш (хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг очиқлиги), Давлат харидлари тўғрисидаги қонуннинг 27-моддасини бешинчи қисм билан тўлдириш (махсус ахборот порталида мавжуд амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги, давлат харидларини амалга оширувчи комиссиянинг тасдиқланган аъзолари тўғрисидаги маълумотларни очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб бориш) таклиф этилмоқда.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026