Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўй ўғрисининг автомашинаси мусодара қилинди
Фото: KUN.UZ
Хоразм вилояти, Шовот туманида яшовчи фуқаронинг жиноят қуроли деб топилган «Cobalt» русумли автомашинаси давлат фойдасига мусодара қилинди.
Қайд қилинишича, Қ.М. фермер хўжалиги дала майдонида жойлашган қўйхона эшигини яширинча бузиб, жами 41,4 млн сўмлик 28 бош қўйни «Cobalt» русумли автомашинасига бир неча марта юклаб олиб кетган ва ўзганинг мулкини талон-торож қилган.
Унга нисбатан суд томонидан жазо тайинланган ва жиноят қуроли деб топилган «Cobalt» русумли автомашинасини давлат фойдасига мусодара қилиш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Шовот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган. Унинг ижросини таъминлаш мақсадида, автомашина «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида бошланғич баҳоси 79,3 млн сўмга сотувга қўйилган ва 97,6 млн сўмга сотилган. Сотувдан тушган пул маблағлари давлат фойдасига ўтказилган.
Мавзуга оид
16:58 / 22.05.2026
Хоразм вилоятининг икки туманида ҳоким ўзгарди
08:33 / 19.05.2026
Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди
11:11 / 15.04.2026
Фото: Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги кучли шамол оқибатлари
10:47 / 27.02.2026