Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобил харид қилиш камайган вилоятлар маълум қилинди
Ўтган ойда автомобил олди-сотдиси бўйича шартномалар сони октябрь ойига нисбатан 2,7 фоизга камайган.
Фото: Kun.uz
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, 2021 йилнинг ноябрь ойида аҳоли ўртасида автомобил олди-сотдиси бўйича шартномалар сони октябрь ойига нисбатан 2,7 фоизга камайган. Шундай бўлса-да, сентябрь ойига нисбатан ўсиш 29 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга, 2020 йилнинг ноябрь ойига нисбатан маҳаллий автомобил бозоридаги талаб ўртача 8,8 фоизга, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан эса 18,2 фоизга ўсган.
Қайд этилишича, бирламчи автомобил бозорида чиплар билан боғлиқ вазият қийинлигича қолмоқда. Тақчиллик оқибатида эса машиналар етишмовчилиги юзага келган.
Ҳудудлар кесимида ўтган ой давомидаги автомобил харидининг энг юқори ўсиш суръатлари Қашқадарё (12,1 фоиз), Хоразм (10,5 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (6,3 фоиз) қайд этилди. Наманган (17,1 фоиз), Фарғона (14,9 фоиз), Сурхондарё (14,4 фоиз) ва Навоий (10 фоиз) вилоятларида эса камайиш кузатилган.
2021 йил ноябрь ойида 17,4 минг дона янги енгил автомобиллар давлат рўйхатидан ўтказилган (октябрь ойига нисбатан камайиш – 5,9 фоиз). Шундан 1 270 донаси (7,3 фоизи) чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:08 / 14.02.2026
Қандай машиналар антиквар деб топилишига изоҳ берилди
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
07:52 / 04.02.2026
Энг кам муаммоли автомобиллар – 2026 йил рейтинги
11:01 / 31.01.2026