Ўзбекистон | 11:24 / 27.12.2021
8492
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда бир қатор ҳудудларга янги прокурорлар тайинланди

Қашқадарё вилоятининг иккита туманига ва Қарши шаҳрига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия кичик маслаҳатчиси Алишер Давлатович Мирзоев Қарши шаҳар прокурори лавозимига тайинланган.

Мазкур тайинловгача А.Мирзоев Қарши тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, адлия маслаҳатчиси Тоғмурод Жониқулович Муродов Қарши туман прокурори лавозимига тайинланган.

Бунгача Т.Муродов Китоб тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Адлия маслаҳатчиси Собиржон Нурбоевич Темиров Китоб туман прокурори лавозимига тайинланган.

С.Темиров тайинловга қадар Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид