Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» Ферран Торрес трансферини эълон қилди
«Барселона» клуби «Манчестер Сити» билан Ферран Торрес трансфери бўйича келишувга эришганини эълон қилди.
Фото: Барселона ФК
21 ёшли испаниялик ҳужумчи Каталония клуби билан 2027 йилгача шартнома имзолади. Торреснинг келишувдаги товон пули 1 миллиард евро этиб белгиланди.
3 январь куни «Камп Ноу» стадионида Ферраннинг тақдимот маросими ўтказилиши маълум қилинган.
Аввалроқ, «Барселона» испаниялик ҳужумчи учун «Манчестер Сити»га 55 миллион евро трансфер пули ва бонус тўлаши ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Торрес АПЛ жорий мавсумида 4 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.
Мавзуга оид
02:24 / 12.01.2026
«Барселона» финалда «Реал»ни енгиб, Испания суперкубогини қўлга киритди
12:00 / 08.01.2026
«Сити»да ғалабасиз серия, «Барса» жавобсиз 5 та гол урди. Кун ўйинлари
12:27 / 22.12.2025
«Барса» қишки чемпион, «МЮ» яна ютқазди. Кун ўйинлари
22:11 / 14.12.2025