Ўзбекистон | 07:32 / 28.12.2021
6361
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 11 ойда хориждан 500 млн долларлик енгил автомобиллар импорт қилди

Ўзбекистон 11 ойда хориждан нечта енгил автомобил импорт қилгани тўғрисида маълумот берилди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 25 та хорижий давлатлардан қиймати 502,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 23 155 та енгил автомобил импорт қилган. 

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 179 тага камайган.

11 ойда 689 та электромобиль импорт қилинган, электромобиль импорти 7 баравардан ошган.

Аввалроқ, Ўзбекистонга автомобиллар асосан Хитой ва Кореядан олиб келинаётгани хабар қилинганди.

Статқўм маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобил импорт қилган асосий давлатлар орасида Хитой (6 963 та) ва Корея (5 630 та) етакчилик қилмоқда.

Мавзуга оид