Ўзбекистон | 13:14 / 28.12.2021
6870
4 дақиқада ўқилади

Sanoat Energetika Guruhi (SEG): GRDC илмий-технологик маркази компаниянинг бир қисмига айланди

Sanoat Energetika Guruhi (SEG) МЧЖ ХК Geo Research аnd Development Company (GRDC) МЧЖ устав капиталидаги 75 фоиз улушга эга бўлди. GRDC экспертизаси SEGга нефть ва газ қазиб олишни йилига 1,6 млн тоннага етказиш стратегиясини амалга оширишга ёрдам беради.

Фото: Sanoat Energetika Guruhi МЧЖ ХК

GRDC илмий-технологик маркази геология-қидирув, углеводород хомашёси ва минерал ресурсларни ишлаш, қазиб олиш, йиғиш, тайёрлаш ва транспортивка қилиш тизимларини лойиҳалаштириш бўйича етакчи ташкилот ҳисобланади. 

GRDC Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ соҳасида энг яхши экспертизани амалга оширади, сервис хизматларини кўрсатади, қудуқларда тадқиқот ишларини амалга оширади, илмий ва лойиҳа фаолиятини амалга оширади, нефть саноати ускуналарини ҳимоя қилиш тадбирларини амалга оширмоқда, топогеодезик ва геологик тадқиқотларни ўтказади, қудуқларни қуриш ва капитал таъмирлашда супервайзинг хизматлари кўрсатади.

Фото: Sanoat Energetika Guruhi МЧЖ ХК

Ҳамкорлик даврида Sanoat Energetika Guruhi МЧЖ ХК ва GRDC томонидан конлар бўйича 64 та ахборий маълумотлар базаси яратилди, конларнинг 46 та уч ўлчовли геологик моделлари ва 24 та уч ўлчовли гидродинамик моделлар барпо этилди. Мавжуд ахборотларни таҳлил қилиш ва геологик моделларни аниқлаштириш натижалари бўйича қудуқларни барпо этиш учун 247 та лойиҳа нуқталари тавсия этилди, геология-қидирув ишлари ва углеводородни саноат мақсадларида қазиб олишни амалга ошириш учун лицензия олиш мақсадида SEG конлари бўйича 67 та УТЭР ва ТИА лойиҳалари, конлар бўйича кон ажратиш бўйича 103 та лойиҳа тузилди. 

«Sanoat Energetika Guruhi компанияси томонидан GRDC илмий-технологик маркази улуши сотиб олиши туфайли илмий ғоя ва ишлаб чиқаришни бирлаштириш, ягона маълумотлар базасини шакллантириш имконияти пайдо бўлди, бу эса ўз навбатида режалаштирилаётган ишлар ва углеводород хомашёси қазиб олишни ошириш чора-тадбирлари муваффақиятини ошириш, компанияларда мавжуд тадқиқот ва лаборатория қувватларини мувофиқлаштириш ва жамлаш имконини беради. Шунингдек ташкилотимиз учун катта афзаллик сифатида илмий-тадқиқот, лойиҳа ва дала ишларининг доимий ҳажми билан тезкор равишда таъминлашни қайд этмоқчиман», - деди GRDC бош директори Назаров Азизбек Улугбекович.

Фото: Sanoat Energetika Guruhi МЧЖ ХК

«Geo Research аnd Development Company МЧЖ 75 фоиз улушининг қўлга киритилиши Sanoat Energetika Guruhi МЧЖ ХКга конларни ўзлаштиришда янада салмоқли натижаларга эришиш ва пировардида мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий секторларини сифатли углеводород маҳсулоти билан таъминлаш имконини беради», - дея ўз сўзини якунлади Sanoat Energetika Guruhi МЧЖ ХК бош директори Файзуллаев Шокир Насибуллаевич.

Geo Research and Development Company (GRDC) компанияси ҳақида

GRDC компанияси 2019 йилда ташкил этилган. Унинг асосий фаолияти разведка лойиҳаларини тузиш ёрдамида геология-қидирув ишларини амалга ошириш, углеводород ва минерал хомашё захираларини ҳисоблаш, конларнинг уч ўлчовли геологик-гидродинамик моделларини барпо этган ҳолда нефть ва газ конларни самарали ишлашни модернизация қилиш, ободонлаштириш тизимлари, жумладан нефть ва газни йиғиш, тайёрлаш ва транспортивка қилиш тизимларини  лойиҳалаштириш, амалий лойиҳаларни ишлаб чиқишда турли қудуқларни қуриш жараёнларини оптималлаштириш ва тезлаштириш, нефть ва газ, тоғ-кон саноатидаги инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асослаш, қатламнинг нефть ва газ бериш ҳажмини оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш, оқимни жадаллаштириш ва қудуқларни эксплуатация қилишда турли асоратлар билан курашиш ҳисобланади.

Фото: Sanoat Energetika Guruhi МЧЖ ХК

«Geo Research and Development Company» МЧЖ Baker Hughes, Halliburton, Weatherford сингари етакчи нефть ва сервис компаниялари билан яқин алоқалар ўрнатган, шунингдек у t-Navigator уч ўлчовли гидродинамик моделлаштириш соҳасидаги ноёб дастурий таъминот ишлаб чиқувчиси ҳисобланган Rock Flow Dynamics компаниясининг доимий вакили ва ишончли ҳамкори ҳисобланади.

«Sanoat Energetika Guruhi» Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид