Спорт | 19:14 / 29.12.2021
11739
1 дақиқада ўқилади

3 ўзбекистонлик блиц-шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг 1-турини ғалаба билан бошлади

Фото: R. Oleksiewicz.

Полша пойтахти Варшава шаҳрида блиц-шахмат бўйича жаҳон чемпионатига старт берилди. Биринчи турда Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Жавоҳир Синдоров ҳамда Шамсиддин Воҳидов АҚШ, Полша, Бирлашган Араб Амирликлари ва Бразилия вакилларига қарши дона суришди.

  • Жаҳонгир Воҳидов (Ўзб) — Левон Аронян (АҚШ)
  • Марцин Тазбир (Полша)— Нодирбек Абдусатторов (Ўзб)  
  • Салим Салоҳ (БАА) — Жавоҳир Синдоров (Ўзб)
  • Лима Дарси (Бра) — Шамсиддин Воҳидов (Ўзб)

Ушбу жуфтликларда биргина Жаҳонгир Воҳидов америкалик рақибига имкониятни бой берди.

Бугуннинг ўзида 12 та ўйин ўтказилади.

Блиц-шахматда ўйинчиларга рақибини мот қилиш учун 3 дақиқа, дона суриш учун 5 сония вақт тақдим этилади.

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид