Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:44 / 29.12.2021
13713
2 дақиқада ўқилади
Тошкентда дам олиш кунлари жамоат транспорти ҳаракати қандай ташкил этилиши маълум қилинди
"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти 2021 йил 31 декабрь, 2022 йил 1, 2, 3, 4 ва 8 январь кунлари жамоат транспорти ҳаракати қандай ташкил этилиши тўғрисида маълумот берди.
Фото: Kun.uz
Акциядорлик жамиятининг 2021 йил 28 декабрдаги 198-сонли "Янги йил байрами тантаналарини нишонланиши муносабати билан автобус йўналишлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғига асосан 2021 йил 31 декабрь, 2022 йил 1, 2, 3, 4 ва 8 январь кунлари жамоат транспортини ташкил этиш белгиланди.
Бунга кўра:
- 2021 йил 31 декабрь - дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилмоқда;
- 2022 йил 1 январь - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар сони 40 фоизга камайтирилган ҳолда ишга чиқарилиши режалаштирилган;
- 2022 йил 2 январь - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 2022 йил 3 январь - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 2022 йил 4 январь - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 2022 йил 8 январь - шанба, иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатини давом эттириши белгилаб қўйилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026