Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой фазовий парвозлар бўйича рекорд ўрнатди
Фото: Xinhua
Хитой 2021 йилда фазовий парвозлар бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Space News нашрининг хабар беришича, Хитой якунланаётган йилда фазога 55та ракета-ташувчини учирган ва бу 2020 йилга нисбатан 40 фоиз кўпроқни ташкил қилади.
Хитой аэрокосмик фан ва техника корпорациясининг таъкидлашича, мамлакат бу кўрсаткич бўйича илк бор АҚШдан ўзиб, дунёда 1-ўринга чиқиб олди.
Хитой октябрда жорий йилдаги 40-парвозни амалга ошириб, ўзининг рекордини янгилашга муваффақ бўлганди. Хитойнинг 39та парвоздан иборат аввалги рекорди 2018 йилда қайд қилинган ва 2020 йилда такрорланганди.
30 декабрда Пекин вақти билан соат 00:43да Хитой жорий йилдаги охирги фазовий парвозни амалга оширди. Унинг давомида Сичан космодромидан орбитага “Чанчжэн-3B” ракета-ташувчиси ёрдамида “Шиянь-9” тажрибавий алоқа сунъий йўлдоши чиқарилди.
Мавзуга оид
16:46 / 13.04.2026
CNN: Хитой Эронга қурол-яроғ етказиб беришга тайёрланмоқда
18:04 / 12.04.2026
Хабаровск ўлкасида хитойлик ишчилар намойиш уюштирди
23:16 / 10.04.2026
Дунёдаги энг баланд осмонўпар бинолардан бири 18 йиллик танаффусдан сўнг қуриб битказилади
21:28 / 10.04.2026