Жаҳон | 23:05 / 31.12.2021
5283
1 дақиқада ўқилади

АҚШда бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 500 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди

Касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказининг маълумот беришича, мамлакатда янги ҳолатларнинг 40 фоиздан 70 фоизгачаси омикрон штаммига тўғри келади.

Фото: Bloomberg

АҚШда ўтган суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 512 минг 533 та янги ҳолатлар қайд этилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказининг (CDC) маълумот беришича, мамлакатда янги ҳолатларнинг 40 фоиздан 70 фоизгачаси омикрон штаммига тўғри келади.

Хабарга кўра, душанба куни ҳам коронавирус юқтириш билан боғлиқ ярим миллиондан ортиқ ҳолат аниқланган, лекин бу галгиси пандемия бошланганидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Аввалроқ Буюк Британияда охирги 24 соат ичида 189 минг 213 кишида касаллик аниқлангани тўғрисида хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид