Ўзбекистон | 11:57 / 31.12.2021
5767
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби соддалаштирилади

Ўзбекистонда фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини соддалаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, ушбу йўналишда бошланган ислоҳотларни якунига етказиш мўлжалланмоқда.

Фото: Kun.uz

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича ҳисобга олишнинг амалдаги тартиби янада соддалаштирилади.

Фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими жорий этилади. Фуқароларнинг шахсий биометрик маълумотларини олиш, сақлаш ва улардан фойдаланган ҳолда шахсини тасдиқлаш амалиёти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив механизмлар такомиллаштирилади.

Бунда, қийноқларнинг олдини олиш бўйича тегишли халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилади. Қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив миллий механизмнинг қонуний асослари ривожлантирилади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид