Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи камайтирилди
“Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Фото: Shutterstock
Қонун билан фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи жорий этилди.
Қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи ва уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи, углеводород хомашёсини қазиб олувчи юридик шахслар фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини тўловчилар ҳисобланади.
Мазкур солиқ ставкаси солиқ базасига нисбатан 25 фоиз миқдорида белгиланади. Солиқ тўловчиси бўлган чет эл инвесторлари солиқ ҳисобини АҚШ долларида юритиши мумкин. Солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш ахборот тизимлари орқали ва махсус идентификация кодини берган ҳолда амалга оширилади.
Тамаки ва алкогол маҳсулотларига нисбатан янги солиқ ставкалари белгиланади.
Мобиль алоқа хизматлари ва шакар учун акциз солиғи ўзгартиришсиз қолдирилди (15 ва 20 фоиз).
Солиқ имтиёзларида қуйидагилар солиққа тортилмаслиги белгиланди:
солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун банклардан олинган таълим кредитларига йўналтирилган даромадлари, иш ҳақи;
талабаларга ижарага берилган уй-жойлардан олинган даромад;
солиқ тўловчининг қуйидагиларни тўлаш учун йўналтириладиган, БҲМнинг 8 бараваригача бўлган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари: халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари; қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловлар.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 фоиздан 1,5 фоизга, қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан 4 фоиздан 3 фоизга камайтирилди.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади.
2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод этилади.
Республика туманларида (бундан Тошкент шаҳри мустасно) фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар БҲМнинг 50 фоизи миқдорида қўлланилади.
Тавсия этамиз
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой учун божларни 145 фоизгача оширди
Жаҳон | 11:15
-
Буюк Британия Путин устидан трибунални қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 11:13
-
Саида Мирзиёева анимация студиялари вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон | 11:11
-
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида "Фарғона водийсининг олтин сайёҳлик ҳалқаси" яратилади
Ўзбекистон | 11:06
Мавзуга оид

13:26 / 30.03.2024
Сенаторлар туризмни ривожлантиришга ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган қонунни маъқуллади

07:24 / 13.04.2022
Солиқ кодексига фойда солиғи бўйича ўзгартиришлар киритилади

13:26 / 27.01.2022
Солиқ муаммолари: Тадбиркорларга айрим енгилликлар эълон қилинди

07:54 / 25.01.2022