«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Бугун республика ҳудудининг катта қисмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фони меъёрдан 4-5 даражага юқори бўлади ва 11-16 даража илиқни ташкил этади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳафта давомида Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика бўйича ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қор ёғиши кузатилади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик асосан қор кўринишида бўлади, 3-4 январда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 7-12 даража илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади.
3-4 январда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда туман кузатилади.