Жамият | 11:37 / 03.01.2022
5130
3 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти, шаҳар ва туман ҳокимлари 15 январгача таътилга чиқди

Хоразм вилояти, шунингдек, барча шаҳар ва туман ҳокимлари 15 январгача таътилга чиқарилди. Уларнинг вазифасини вақтинча бажарувчилар тайинланди.

Фото: Kun.uz

Жумладан,

- Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Игамбергенов Қудратбек Қадамбаевич зиммасига;

- Урганч шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Эшчанов Жаҳонгир Сапарбаевич зиммасига;

- Хива шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Бабаев Хамиджон Атабаевич зиммасига;

- Боғот тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Қурбонов Санжарбек Рустамович зиммасига;

- Гурлан тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Давлатов Улуғбек Жуманиёзович зиммасига;

- Қўшкўпир тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ўразметов Санжарбек Султанназирович зиммасига;

- Урганч тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Хужаев Алишер Аллаберганович зиммасига;

- Ҳазорасп тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Оллакулиев Зафар Бахромович зиммасига;

- Хива тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Мейлиев Санжарбек Тангрибергонович зиммасига;

- Хонқа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Бекчанов Сирож Бозор ўғли зиммасига;

- Шовот тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш мажбурияти туман
ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Якубов Азамат Пирнофосович зиммасига;

- Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Саидов Оманбой Ғоибназарович зиммасига;

- Янгибозор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Халметов Жахонгир Бахадирович зиммасига;

- Тупроққалъа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг Тупроққалъа ҳудуди бўйича биринчи ўринбосари Абдиримов Отабек Мадримович зиммасига юклатилди.

Мавзуга оид