Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ақтау шаҳрида намойишчилар област маъмурияти биносини эгаллашга уринмоқда – ОАВ
Хабарларга кўра, Ақтау, Атирау, Олмаота, Нур-Султон, Қарағанда, Уральск, Толдиқўрғон, Қизилўрда, Чимкентда митинглар бўлиб ўтмоқда.
Қозоғистоннинг Манғистау областида намойишчилар Ақтау шаҳридаги област маъмурияти биносини эгаллашга уринмоқда. Бу ҳақда KZ NEWS хабар берди.
Аввалроқ ҳукумат комиссияси аъзолари Ақтаудаги намойишчилар билан учрашган ва Манғистау области учун бир литр газ нархи 50 тенге деб белгиланишини билдирганди.
Бироқ митинг иштирокчилари тарқалишни истамаган ва президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг келишини талаб қилган.
“Спутник-Қозоғистон”нинг хабар беришича, Ақтау, Атирау, Олмаота, Нур-Султон, Қарағанда, Уральск, Толдиқўрғон, Қизилўрда, Чимкентда митинглар бўлиб ўтмоқда. Митинг қатнашчилари газ нархи Манғистаудаги каби туширилишини талаб қилмоқда.
Олмаотада What's App ва Telegram мессенжерлари ҳамда мобил интернет ишламаяпти.
Мавзуга оид
13:31
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026