Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда банк мансабдорлари бировнинг номидаги кредит маблағини талон-торож қилиб юборишди
Ижтимой тармоқларда "Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани Халқ банки ходими ажратилиши керак бўлган кредит пулларини сохта хужжатлар асносида ўзлаштирганми?" деган мавзуда мақола эълон қилинганди. Элликқалъа тумани ҳокимлиги ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Элликқалъа тумани прокуратураси томонидан Халқ банки Элликқалъа филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўғатилган.
Жиноят ишининг қўзғатилишига Халқ банки Элликқалъа филиали ходимлари томонидан фуқаро Ш.С.нинг хабарисиз 25 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ажратиб, талон-торож қилинган ҳолати асос бўлган.
Ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Элликқалъа тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Нукус туманидаги мактаб таъмирланишида 137 млн сўм бюджет маблағи талон-торож қилинганди.
Мавзуга оид
13:57 / 12.07.2026
Иссиқ туфайли Қорақалпоғистондаги боғчалар вақтинча ёпилади
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
08:49 / 02.07.2026
1,4 млрд сўмни талон-торож қилган гуруҳ фош этилди
08:45 / 24.06.2026