Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швециянинг уч марта эмланган қироли ва қироличаси коронавирус юқтириб олди
Пандемия бошидан бери мамлакатда 1,3 миллиондан ортиқ кишида вирус аниқланган.
Швеция қироли Карл XVI Густав ва қиролича Силвия коронавирусга мусбат тест топширди. Бу ҳақда қироллик саройи баёнотига таяниб Европадаги ОАВ хабар берди.
"Учта инъекция билан тўлиқ эмланган қирол ва қиролича касалликни енгил шаклда ўтказмоқда ва ўзларини яхши ҳис қилмоқда", - дейилади баёнотда.
2021 йил охирида Швецияда суткалик касаллик юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди – 11,5 мингдан ортиқ ҳолат.
Пандемия бошидан бери мамлакатда 1,3 миллиондан ортиқ кишида вирус аниқланган, 15,2 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026