Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги "сунъий қуёш" узоқ вақт ишлаш бўйича рекорд ўрнатди
Қайд этилишича, қурилма плазмаси Қуёшдан беш баравар кучлироқ қизиган ва “сунъий қуёш” 17 дақиқа ишлаган.
Хитойнинг EAST термоядровий реактори 70 миллион даража ҳароратда 17 дақиқа ишлади, деб хабар берди Синхуа агентлиги.
Қайд этилишича, қурилма плазмаси Қуёшдан беш баравар кучлироқ қизиган ва “сунъий қуёш” 1056 сония ёки 17 дақиқа ишлаган.
Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги плазма физикаси институти илмий ходими Гун Сянцзунинг сўзларига кўра, 2021 йилда ўтказилган тажрибада плазма 120 миллион даража ҳароратда 101 сония ишлаган.
Ушбу лойиҳадан мақсад, чексиз соф энергия ишлаб чиқаришдир.
Агентликнинг таъкидлашича, термоядровий энергия хавфли чиқинди ажратиб чиқармайди, "сунъий қуёш" учун керакли хомашё эса Ер юзида чекланмаган миқдорда топилади. Ёнилғи сифатида водород изотопларидан фойдаланилади.
Лойиҳа Хитойга 943 миллиард долларга тушган.
Мавзуга оид
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
10:30 / 04.07.2026
Ўзбекистонда 11 та чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш заводи қурилади
08:16 / 19.06.2026
Қайси давлатлар энергияни истеъмол қилганидан кўпроқ ишлаб чиқаради?
18:57 / 15.06.2026