Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистоннинг янги ҳукумати билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
Ўзбекистоннинг Афғонистон билан кўп қиррали муносабатларини ривожлантириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш режалаштирилмоқда.
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, Афғонистонни минтақадаги иқтисодий интеграция жараёнларига фаол жалб қилиш кўзда тутилган.
Халқаро ҳамжамият имкониятларини жалб этиб, Афғонистонга биринчи навбатда транспорт ва энергетика соҳасидаги йирик инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам бериш ҳам мўлжалланмоқда. Бунинг учун минтақавий алоқаларнинг муҳим бўғини сифатида Афғонистоннинг шаклланишида ҳисса қўшадиган “Термиз – Мазори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўли ва “Сурхон – Пули Хумри” электр узатиш линияси (500 МВт) каби лойиҳаларни амалга оширишга халқаро молия институтларининг имкониятларини жалб этишга кўмак кўрсатилади.
Бундан ташқари, Афғонистоннинг янги ҳукумати билан хавфсизлик соҳасида конструктив ҳамкорликни йўлга қўйиш назарда тутилган. Бунда, чегара хавфсизлигини таъминлаш, терроризм ва наркотрафикка ҳамда экстремистик мафкуранинг ёйилишига қарши курашиш ишлари амалга оширилади.
Афғонистоннинг ваколатли ва малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондиришга ёрдам берилади. Шу мақсадда Ўзбекистон Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини касб-ҳунарга тайёрлаш ўқув маркази имкониятларидан биргаликда фойдаланиш таклиф этилади.
Мавзуга оид
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
10:15 / 17.04.2026