Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида Cobalt машинасини олиб қочган шахс йўл-транспорт ҳодисаси содир этди
Қарши шаҳрида спиртли ичимлик таъсирида Cobalt машинасини олиб қочган шахс йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 1 январь куни соат 2:00ларда Қарши шаҳар ИИБ 102 рақамига Косон тумани Пўлати шаҳарчасида яшовчи 34 ёшли Б.И. қўнғироқ қилиб мурожаат қилган. У мурожаатида ўзига тегишли бўлган Cobalt’ни Қарши шаҳридаги Б.Шерқулов кўчасида қолдириб, билярдхонага кириб кетганидан сўнг номаълум шахс машинасини олиб қочганини айтиб, уни топишни ҳамда транспорт воситасини олиб қочган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу Cobalt Қарши шаҳар Зарин кўчасида яшовчи 49 ёшли Б.Д. томонидан олиб кетилгани, у машинани маст ҳолатда бошқариб Қарши шаҳар И.Каримов кўчасидаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этгани аниқланган.


Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Б.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Б.Д. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026