Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда коммунал хизматлар учун тарифлар 1 июлгача оширилмайдиган бўлди
Сув, иссиқлик, газ ва электр таъминоти тарифлари оширилишига нисбатан мораторий жорий этилади.
Фото: AP Photo / Vladimir Tretyakov
Қозоғистонда коммунал хизматлар учун тарифлар 1 июлгача оширилмайди. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазирлигига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.
«Коммунал хизматлар учун тарифлар 2022 йил 1 июлга қадар оширилмайди. Коммунал хизматлар, яъни сув, иссиқлик, газ ва электр таъминоти тарифлари оширилишига нисбатан мораторий жорий этилади», — дейилади хабарда.
1 январь кунидан ҳукумат суюлтирилган газ нархини икки бараварга — 60 тенгедан 120 тенгега (тахминан 1500 сўмдан 3000 сўмга) кўтарганди.
2 январь куни Қозоғистоннинг Манғистау области Жанаўзен шаҳрида автомобиль эгалари бундан норози бўлиб, оммавий митингга чиқишди.
3 январь куни ҳукумат намойишчилар талабларини бажара олмаслигини билдирди — нархларни аввалги ҳолатга қайтариш мумкин эмаслиги, чунки бу «бозор қонунлари»га тўғри келмаслигини айтишди.
Кўп ўтмай Ақтау области марказида намойишлар бошланди, кейинги кунларда намойишлар тўлқини Қозоғистоннинг бошқа барча йирик шаҳарларига ёйилди.
4 январь куни ҳукумат комиссияси газ нархини 50 тенгега туширишни ваъда қилди. Аммо намойишлар тўхтамади. Оммавий намойишлар фонида ҳукумат истеъфога чиқди.
Намойишлар сабаб ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди. Тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар 200 миллион доллар деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
19:30 / 04.12.2025
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
23:12 / 01.12.2025
Президент бинолар ташқи деворида кучли ёнувчан материалларни қўллашни тақиқлашни таклиф қилди
20:39 / 01.12.2025