Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий давлатлар ташқи ишлар вазирлари Қозоғистондаги воқеалар бўйича йиғилиш ўтказади
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари 11 январ куни фавқулодда йиғилиш ўтказади.
Йиғилиш видеоконференция форматида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.
Хабар қилинишича, 7 январ куни ташкилот бош котиби Бағдод Амриев ва Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Қозоғистон ташқи ишлар вазири в.б. Мухтор Тлеуберди билан телефон орқали мулоқот қилган. Мулоқотларда Қозоғистондаги сўнгги воқеалар муҳокама қилинган.
Аввалроқ Туркий давлатлар ташкилоти Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдириб, аъзо мамлакатни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирганди.
- Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 2021 йил ноябрдаги Истанбул саммитида кенгаш Туркий давлатлар ташкилоти этиб қайта ташкил этилди. Айни пайтда ташкилотга 6та давлат аъзо: Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон.
- Туркий давлатлар ташкилотининг илк саммити 2022 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
17:42 / 06.07.2026