Жамият | 12:03 / 09.01.2022
2394
2 дақиқада ўқилади

Хоразм вилоятида 2021 йилда қайд этилган жиноятлар миқдори маълум қилинди

Энг кўп жиноятлар фирибгарлик, ўғрилик ва транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ.

Фото: Pixabay

2021 йилда Хоразм вилоятида 2929 та жиноят қайд этилди, деб хабар берди Хоразм вилояти ИИБ.

Жиноятлар тури бўйича қуйидагича тақсимланган:
- 523 та фирибгарлик;
- 425 та ўғрилик;
- 342 та транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (уларнинг 79 таси ўлим билан якунланган);
- 228 та тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар (шундан 44 таси қасддан баданга оғир, 63 таси ўртача оғир, 121 таси енгил шикаст етказиш);   
- 173 та гиёҳвандлик;
- 167 та ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш;
- 98 та пора олиш ва бериш;
- 91 та безорилик;
- 20 та фоҳишахона ташкил қилиш ёки қўшмачилик билан шуғулланиш;
- 17 та одам савдоси;
- 17 та товламачилик;
- 11 та қотиллик;
- 11 та номусга тегиш;
- 8 та талончилик;
- 6 та транспорт воситасини олиб қочиш;
- 2 та босқинчилик;
- 790 та бошқа турдаги жиноятлар.

Жиноятларнинг 256 таси аёллар, 41 таси вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган.

Шаҳар ва туманлар кесимида қайд этилган жиноятлар миқдори:
821 – Урганч шаҳри;
382 – Урганч тумани;
315 – Ҳазорасп тумани;
175 – Шовот тумани;
167 – Хонқа тумани;
155 – Хива шаҳри;
152 – Хива тумани;
147 – Қўшкўпир тумани;
137 – Боғот тумани;
129 – Гурлан тумани;
124 – Янгибозор ва Тупроққалъа туманлари;
101 – Янгиариқ тумани;

2021-йил давомида турли жиноятлар содир қилиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юриб, қидирувда бўлган 126 шахс ушланган.

Мавзуга оид