Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида икки нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлгани маълум қилинди
Хабар қилинишича, Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан беш нафар Қирғизистон фуқароси қўлга олинган.
Қирғизистоннинг икки нафар фуқароси Қозоғистонда юз берган тартибсизликлар вақтида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
"10 январ ҳолатига кўра, ҳуқуқ-тартибот кучлари ўтказган тадбирлар натижасида беш нафар Қирғизистон фуқароси қўлга олинган, оммавий тартибсизликлар вақтида икки нафар қирғиз фуқароси ҳалок бўлган", - дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, мамлакат хавфсизлик қўмитаси, ТИВ ва ИИВ "оғир ҳуқуқий ҳолатга тушиб қолган Қирғизистон фуқаролари сонини аниқлаш бўйича қозоғистонлик ҳамкасблари билан икки томонлама алоқада бўлиб турибди".
Хабарга кўра, "қўлга олинган фуқаролар керакли текширув тадбирларидан сўнг қўйиб юборилмоқда".
"Шу муносабат билан Қозоғистондаги ватандошларимизни хотиржамлик ва тушунишга чақирамиз", - дейилади хабарда.
Аввалроқ Қирғизистон ҳукумати Қозоғистонда бўлиб турган ва ўз ватанига қайтиш истагида бўлган мамлакат фуқароларини эвакуация қилишни бошлаганди.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024