Хоразм вилояти Янгиариқ туманида 10 йилдан бери тадбиркор фойдаланиб келган кўл ҳарбий қисмга олиб берилган. Қонун бўйича суд орқали олиниши керак бўлган ер ҳоким қарори билан қайтариб олинган.

Kun.uz'га мурожаат билан келган “Янгиариқ Охун” фермер хўжалиги юрисконсульти Ғайрат Собиров судларда давом этган курашда хўжаликнинг мағлуб бўлишига мудофаа вазирининг Олий суд раиси Козимжон Комилов номига йўллаган “илтимоси” сабаб бўлганини иддао қилмоқда.

Ер қандай асосларга кўра қайтариб олинди?

2010 йилда Янгиариқ тумани ҳокимининг қарори билан Остона қишлоғи ҳудудидан 25,1 гектар ер майдони “Янгиариқ Охун” фермер хўжалигига балиқ кўли ташкил қилиш учун ажратиб берилади.

2020 йил ноябрь ойида Урганч ҳарбий прокуратураси Хоразм вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига Янгиариқ туманидаги 53008-сонли ҳарбий қисм ерларини ўрганиш бўйича топшириқ беради.

Кадастр бошқармаси ҳолатни ўрганиб, фермерга ажратилган 25,1 гектар ер майдони аввал 53008-сонли ҳарбий қисмга тегишли бўлгани ҳақида хулоса қилади ва Янгиариқ туман ҳокимлигига ҳудудни ҳарбий қисм ихтиёрига қайтариш чораларини кўриш ҳақида тақдимнома киритади.

Тақдимномага асосан, Янгиариқ туман ҳокимининг 2020 йил 26 ноябрдаги 1690қ-сонли қарори билан 973-контурдаги 25,1 гектар ер майдони “Янгиариқ Охун” фермер хўжалигидан қайтариб олинган.

Ҳокимнинг 26.11.2020 йилдаги қарори

Эътиборли жиҳати, ер майдони айнан қандай асосга кўра ҳарбий қисмга тегишли бўлгани ҳақида хулоса қилингани номаълум.

Чунки тадбиркор қўлидаги харитада фермер хўжалигидан олиб қўйилган ер ҳарбий қисм ҳудудига кирмаслиги кўринади (бу ҳақида мақола давомида батафсил).

Воқеалар ривожи

Юқорида айтилганидек, 2020 йил 26 ноябрда Янгиариқ туман ҳокими М.Худойберганов кадастр бошқармаси тақдимномасига асосан 1690қ-сонли қарор чиқариб, фермер хўжалигига ер ажратилиши ҳақидаги қарорни бекор қилган. “Янгиариқ Охун” фермер хўжалиги маъмурий судга ариза киритган ва суднинг 2021 йил 23 мартдаги қарори билан ҳокимнинг ана шу (1690қ-сонли) қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Яъни фермер илк судда ютиб чиққан