Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: Kun.uz
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда Республикасининг доимий аҳолиси 35 271 276 кишини ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, шаҳар жойларда – 17,9 миллион киши, қишлоқ жойларда – 17,4 миллион киши истиқомат қилади.
Аввалроқ, 20 йил ичида 1 миллиондан ортиқ одам Ўзбекистонни тарк этгани хабар берилганди.
2000-2020 йиллар оралиғида 1 миллиондан ошиқ Ўзбекистонда доимий яшовчилар хорижга кўчиб кетди. Кўчиб кетганлар Ўзбекистонга кўчиб келганларга нисбатан 11 баробар кўпроқни ташкил этган.
Ўзбекистонга хориждан кўчиб келганлар 2000-2020 йиллар оралиғида 99 341 нафарни ташкил этди. Бу даврда энг кўп кўчиб келувчилар 2005 йилга тўғри келган – 7179 киши.
Энг кам кўчиб келиш эса 2020 йилга тўғри келади. Пандемия даврида Ўзбекистонга 1 105 киши кўчиб келган.
Мавзуга оид
15:05 / 16.03.2026
Январда кичик бизнес ҳиссасига 6 трлн сўмлик қурилиш ишлари тўғри келди
14:44 / 16.03.2026
МЧЖ Ўзбекистондаги энг оммалашган бизнес шакли бўлиб қолмоқда
12:41 / 16.03.2026
Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин она бўлган
15:31 / 14.03.2026