Жамият | 14:04 / 11.01.2022
13307
2 дақиқада ўқилади

“Ўзим етим ўсгандим, болаларим отасиз қолмасин” – олисдаги оиланинг дарди

Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг олис қишлоғида истиқомат қиладиган оддийгина оиланинг бошига оддий бўлмаган ташвиш тушди. Кексайиб умрларининг қолган қисмини осудаликда кечиришни ният қилган ота-онанинг 36 яшар ўғли Абдусалом Чоршанбиев оғир дардга чалинган. Уни даволатиш мақсадида оила яшаб турган уйининг ярмини сотган бўлса-да, ўтказиладиган жигар кўчириш операцияси учун етарли маблағни тўплай олишмади.

Онаси Ўралтош Пардаеванинг айтишича, ўғлининг бу аҳволини кўриш ота-она учун осон бўлмаяпти.

“Боламнинг дардини кўриб юрагим эзилиб кетади. Аммо қўлимиздан ҳеч нарса келмаяпти. Ҳовлимизнинг ярмини, мол-ҳолларимизнинг ҳаммасини сотдик. Яхши инсонларнинг ёрдами билан соғайиб кетса ажаб эмас”, дея ўкинади онаизор.

Беморда бу хасталик бундан 3-4 йил муқаддам бошланган. Шундан буён мунтазам даволанишлар оила аъзоларини ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан изтиробга солмоқда.

“Ҳиндистонда ўтказиладиган жигар кўчириш операциясидан умид қиляпмиз, ўзим донор бўлмоқчиман. Турмуш ўртоғимнинг ўзи ҳам қийналиб кетди бу азоблардан. Ўзим етимликда катта бўлгандим, энди икки боламнинг отасиз қолишини истамайман”, дейди беморнинг турмуш ўртоғи Муборак Маҳмудова.

Яхшиликлардан умидвор бу оила фарзанди тузалиши учун ўзининг барча имкониятларини ишга солган. Аслида уларга келган бу кулфат сиз-у бизнинг ҳам синовимиздир. Синовлардан ёруғ юз ила ўтиш насиб этсин барчамизга.

Абдусалом Чоршанбиевга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0610 5301 4576 Абдусалом Чоршанбиев номида

Сбербанк: 4279 3806 3252 3462 таниши Ферузбек Раҳимов номида

Мавзуга оид