Хориж фуқароларининг Японияга киришига қўйилган тақиқ феврал охиригача узайтирилди
Хорижликларнинг Японияга киришига тақиқ ўтган йил 30 ноябрда жорий этилганди.
Омикрон штамми хавфи туфайли Япония ҳукумати мамлакатга хориж фуқароларининг киришига қўйилган тақиқни феврал охиригача узайтирди. Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида маълум қилди.
"Омикрон юқтириш билан боғлиқ бу ердаги вазият хориждагидан бутунлай фарқ қилади. Шундай экан, ҳозирги чегара назорати тартиби феврал охиригача сақланиб қолади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mainichi нашри.
Хориж фуқароларининг Японияга киришига тақиқ ўтган йил 30 ноябрда жорий этилган ва бир ой муддатга мўлжалланганди.
Worldometers сайти маълумотларига кўра, пандемия бошидан буён Японияда 1,77 миллиондан зиёд инсон COVID-19’га чалинган, 18,4 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид
20:30
Япония компанияси ноёб ичимлик — космик сакени тайёрлаш ниятида
22:03 / 18.12.2024
Япония келгуси йилда мудофаа харажатларини рекорд даражада оширади
19:53 / 18.12.2024
Япония сунъий йўлдошлар юкланган биринчи тўлиқ тижорат ракетасини яна учира олмади
22:42 / 16.12.2024