Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асад махсус хизматининг собиқ зобитига Германияда суд ҳукми ўқилди. У бу ерга қочқин сифатида келган
Германиянинг Кобленц шаҳри суди Башар Асад махсус хизматларининг собиқ зобитини афв сўраш ҳуқуқисиз умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилди. У инсониятга қарши жиноятлар содир этишда - Сурия мухолифати вакиллари ва уларнинг оила аъзоларига қийноқ қўллаш ҳамда оммавий қотилликларда айбланган.
Бу ҳукм - Башар Асад режими содир этган жиноятлар бўйича илк суд жараёнининг бир қисмидир. Эшитувлар ўтган пайшанба куни бошланганди.
Маҳкум - 58 ёшли Анвар Раслан. Прокуратура талқинига кўра, 2011 йилда, Сурияни ҳукуматга қарши намойишлар тўлқини қамраб олганида у Сурия разведка хизмати полковниги бўлган ва Дамашқдаги «Ердаги дўзах» деган қайғули ном олган Ал-Хатиб қамоқхонасини бошқарган.
«Араб баҳори»нинг дастлабки икки йилида Башар Асад ҳукуматига қарши чиққанлардан камида тўрт минг нафари унинг буйруғи билан зўрланган, қийноққа солинган ва ўлдирилган.
Раслан билан бирга унинг собиқ ёрдамчиси, 43 ёшли Ияд А ҳам маҳкамага тортилган. Унинг иши бўйича суд ҳукми кейинроқ чиқарилади.
Ўтган йилда ушбу суд жараёнида Германия суди мухолифатчиларни ҳибсга олиш ишларига алоқадорликда айбланган Ияд ал-Ғариб 4,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Бу одамларнинг барчаси Германияга қочқин сифатида келиб, сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилган. Лекин 2018-19 йилларда улар ҳибсга олинган.
Германия қонунчилигига кўра, ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцид бўйича ишлар универсал юрисдикцияга киради ва мамлакат чегараларидан ташқарида содир этилган бўлса-да, немис судлари томонидан кўриб чиқилиши мумкин ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026