Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways 15 январдан Олмаотага парвозларни йўлга қўймоқчи
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 15 январдан бошлаб Олмаота шаҳрига мунтазам қатновларни қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда ва Қозоғистон томонининг тасдиқлашини кутмоқда, деб ёзади «Интерфакс».
Фото: Kun.uz
Олмаота аэропорти 13 январдан ўз фаолиятини тиклайди, дея хабар берди Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси. Бундан олдин, унинг ишини қайта тиклаш бўйича икки марта бошқа сана айтилганди - 14 ва 19 январь.
Маълумот учун, Uzbekistan Airways Қозоғистондаги оммавий норозилик намойишлари туфайли Олмаота ва Ақтўбега парвозларни бекор қилган эди.
Қозоғистон матбуотига кўра, Ақтау, Ақтўбе ва Олмаота аэропортлари ўз ишини тўхтатган. Олмаотада бир гуруҳ шахслар аэропорт терминалига ҳужум қилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужум қилган шахслар Россия ҳарбийлари аэропортга қўнмаслиги учун шундай қилишганини қайд этган.
Мавзуга оид
18:12 / 28.01.2026
Uzbekistan Airways борткузатувчилар учун янги либос намуналарини тақдим этди
17:58 / 21.01.2026
Uzbekistan Airways самолёти двигатели ишламай қолгани сабабли Красноярскка фавқулодда қўнди
16:44 / 15.01.2026
Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 14 та медал қўлга киритди
09:42 / 15.01.2026