Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Қозоғистоннинг Иттифоқ давлатига қўшилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди
Россия ва Беларусь ўртасида Иттифоқ давлатини тузиш тўғрисидаги шартнома 1999 йилда имзоланган.
Россия Қозоғистонни Иттифоқ давлатига қўшилишга чақирмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
«Биздаги процедурага кўра, кимдир мурожаат қилса, бу мурожаатни албатта кўриб чиқамиз ва конструктив шаклда кўрамиз», — деди Лавров Қозоғистоннинг Иттифоқ давлатига қўшилиши эҳтимоли тўғрисидаги саволга жавобан.
Унинг сўзларига кўра, альянсга қўшилишга чақириш ғарбликларга хос.
«Улар ҳозир ҳаммани НАТОга қўшилишга чақирмоқда. Бу бизнинг услуб эмас», — деб таъкидлади у.
Россия ва Беларусь 1999 йил декабрда Иттифоқ давлатини тузиш тўғрисидаги шартномани имзолаган. Унга кўра, икки мамлакат босқичма-босқич тарзда ягона сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, божхона, валюта, юридик, гуманитар, бозор ва маданий маконни ташкил этади.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
13:31 / 17.06.2026