Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Орзу қилишга ҳаққим йўқ, чунки ушалмасдек туюлаверади” – хаста қизнинг ҳасратлари
Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қиладиган камтарингина оилада бир қиз умидлар билан яшайди. Насиба 19 ёшда, аммо дард уни катталар каби сермулоҳаза бўлишга мажбур қилган, тушкун ҳолатга солиб қўйган.
“Юришга, оёғимни босишга қийналаман. Хаста одамнинг орзулари армонга айланаркан. Биз шундаймизки, ҳатто орзу қилишга ҳам ҳаққимиз йўқ. Чунки барибир ушалмайдигандек туюлаверади.
Бизнинг ягона орзуимиз, ягона тилагимиз – соғлом бўлиш, шундан бошқаси керакмас.
Ҳозир сўнгги умидим хориждаги шифокорлардан бўлиб турибди. Лекин унга жуда катта маблағ керак экан” дея ўкинади қиз.
Беморнинг онаси Гулбаҳор опа халқнинг фарзандига устозлик қилади, аммо улар орасида ўз фарзандини кўролмаслиги, қизининг бошқалар каби мактабда ўқишга имкони йўқлигидан онанинг юраги ғамга тўлган: “Қизим 2-гуруҳ ногирони, бир кун ҳам мактабда ўқий олмади: уйда таълим олди. Саккиз йилдан бери дард билан олишиб келади. Унинг қон томирлари яхши ишламайди, кўриниши яхши кўрингани билан дарди жудаям оғир. Даволаниш учун кетадиган маблағ жуда катталиги учун ёрдам сўраяпман”.

Она бемор қизининг кундан кунга ёмонлашаётган соғлигидан куйинади. Чунки бу касаллик Насибанинг ҳаётига жиддий хавф солиб турибди. Бу хасталикка қарши ўз вақтида кўрилмаган чора бир инсоннинг ҳаётдан бевақт кетишига олиб келиши мумкин. Унинг имкон қадар тезроқ дарддан фориғ бўлиши учун юртдошлари кўмаги зарур.
Орамизда ўзгалар ташвишини ўз ташвиши каби қабул қилиб, бефарқ қараб турмайдиган инсонлар кўп. Улар бор эканки, ҳаётга чанқоқ бемор қизнинг нолалари жавобсиз қолмайди.
Насиба Раҳмонбердиевага оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0423 8767 3378 онаси Гулбаҳор Ҳакимова номида
Виза: 4178 8000 3044 7866 онаси Гулбаҳор Ҳакимова номида
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025