Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга қуруқ, совуқ ва нам ҳаво кириб келади, кучли шамол кутилмоқда - «Ўзгидромет»
Жорий йилнинг 15-16 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 15-16 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
18 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида ҳам шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
15-18 январда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.