Жаҳон | 22:46 / 14.01.2022
26595
1 дақиқада ўқилади

Россия Украинага бостириб кириш учун провокация тайёрламоқда – ОАВ

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг сўзларига кўра, провокация Донбассдаги “ЛХР” ва ДХР” қўшинларига қарши уюштирилиши мумкин.

Фото: Getty Images

Оқ уй Россия Донбассда ўзга байроқ остида операция ўтказишга тайёрланаётгани тўғрисида далилларга эга – провокация Украинага бостириб кириш учун баҳона бўлади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг сўзларига кўра, АҚШ разведкасида бу жангарилар шаҳар шароитида жанг олиб бориш ва портловчи қурилмалардан фойдаланишга ўқитилгани бўйича далиллар мавжуд. Провокация Донбассдаги “ЛХР” ва ДХР” қўшинларига қарши уюштирилиши мумкин.

"Разведка ҳамжамиятимиз Россия бостириб киришга баҳона топиш учун асос тайёрлаётгани тўғрисида маълумот олди. Биз бу сценарийни 2014 йилда кўргандик. Улар яна ўша сценарийни тайёрламоқда", - деди Салливан.

Салливан Оқ уй сутка давомида ушбу режа тафсилотлари тўғрисида матбуотга маълум қилинишини билдирди.

 

 

Мавзуга оид