Ўзбекистон | 16:06 / 17.01.2022
6461
2 дақиқада ўқилади

Гулистонда гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир этувчи таблеткаларни олиб юрган шахслар ушланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Гулистон шаҳрида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир этувчи таблеткаларни олиб юрган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси, Сирдарё вилоят ИИБ ҳамда Сирдарё вилояти Божхона бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи таблеткаларнинг ноқонуний айланувига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Тадбирда, Гулистон шаҳрида яшовчи З.Б. бошқарувидаги Nexia тўхтатилиб, унинг салони ва юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, машинадан қоғоз парчасига ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли модда борлиги, З.Б.нинг ёнидан 2 дона гугурт қутисига ва 2 дона қоғоз парчаларига ўралган, тахминан оғирлиги 6-7 грамм бўлган, яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, қуруқ ҳолдаги марихуана гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар топилган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Шунингдек, у 2 дона «Регапен 300 мг» номли кучли таъсир қилувчи таблеткаларни йўл четидаги ариққа улоқтираётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатилиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.

Бундан ташқари, Nexia’нинг орқа ўриндиғида келаётган Гулистон шаҳрида яшовчи А.А. холислар иштирокида текширилганда унинг ёнидан жами 76 дона «Зардекс 300 мг» номли кучли таъсир қилувчи таблеткалар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид