Ўзбекистон | 07:50 / 19.01.2022
3801
2 дақиқада ўқилади

2021 йилда Ўзбекистонда 774 минг тонна нефт хомашёси қазиб олинган

2021 йилда қанча нефт хомашёси қазиб олингани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Global Look Press

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда жами 774 минг тонна нефт хомашёси қазиб олинган.

Қайд этилишича, нефт хомашёсининг қазиб олиш ҳажми 2020 йил билан солиштирилганда 2,9 фоизга ошган.

Аввалроқ, мамлакатда ислоҳотларнинг жадаллашуви, саноатнинг ривожланиши, аҳоли сони кўпайиши натижасида Ўзбекистонда энергияга бўлган талаб кескин ошиши, 2030 йилга бориб қарийб 2 баробарга ортиши кутилаётгани маълум бўлганди.

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда “Яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш мақсад қилинган.

Стратегия лойиҳасида 2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 40 млрд кВт.соатга ошириб, жами 110 млрд кВт.соатга етказиш, 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газни тежаш ҳамда ҳавога чиқариладиган зарарли газларнинг ҳажмини 8 млн тоннага камайтириш ҳам мақсад қилинган.

Мавзуга оид