Жаҳон | 20:23 / 19.01.2022
6624
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда ниқоб тақиш ва бошқа чеклов чоралари бекор қилинади

Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, ҳукумат коронавирус шароитида кескин чекловларсиз ҳаёт кечириш дастурини тайёрламоқда.

Фото: Reuters

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Англияда коронавируснинг омикрон штаммига қарши курашиш мақсадида жорий этилган қатор чоралар бекор қилинишини айтди

Жумладан, ҳукумат жамоат жойларида ниқоб тақиш ва оммавий тадбирларда вакцинация паспортини кўрсатиш талабини бекор қилади.

Айрим чоралар, масалан, мактаб ўқувчиларидан дарсларда ниқоб тақиш талаби эртадан бошлаб тўхтатилади, бошқа кўплаб чекловлар эса келаси чоршанбадан бекор қилинади. Бундан ташқари, одамларга масофадан ишлаш тавсия этилмайди.

Жонсон тез вақт ичида коронавирус юқтирганлардан ўзини изоляция қилиш талаби бекор қилинишини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат коронавирус шароитида кескин чекловларсиз ҳаёт кечириш дастурини тайёрламоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид