Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Россия ва Украина президентларини Туркияга таклиф қилди
Фото: AP
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин ҳамда Украина президенти Владимир Зеленскийни Туркияда ўзаро гаплашиб олишга таклиф қилган. Бу ҳақда Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Калинга асосланиб «Анадўлу» ёзмоқда.
Туркия президенти матбуот котиби «Россия ҳамда Украина ўртасидаги ҳарбий тўқнашувнинг Европа ва НАТОга таъсири» мавзусида ўтган онлайн мулоқот давомида бу мавзуга тўхталган. Унинг айтишича, Эрдўған бу борада Путин ва Зеленский билан мулоқот ўтказган.
«Туркия президенти Россия ва Украина етакчиларини кескинликни юмшатиш учун Туркияга таклиф қилди. Анқара Россия ва Украинага дўст давлат сифатида улар орасида ҳарбий тўқнашувлар бўлмаслиги учун ҳар қандай ҳаракатга тайёр», деб Иброҳим Калиннинг сўзларини келтирган «Анадўлу».
Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар яхши оқибатларга олиб келмаслигини таъкидлаган Туркия президенти матбуот котиби Эрдўған яқин ҳафталарда Украинага боришини ҳам маълум қилди.
Олдинроқ Эрдўған Россиянинг Украинага бостириб кириш эҳтимоли паст эканини айтганди.
Мавзуга оид
14:06 / 26.01.2026
Politico: Россия Украинага ЗАЭС электр энергиясини бўлишни таклиф қилди
12:03 / 26.01.2026
Германияда Абу-Даби учрашуви натижаларига шубҳа билан қаралди
10:37 / 26.01.2026
Юзлаб дронлар ва авиабомбалар: Зеленский — Россиянинг бир ҳафталик зарбалари ҳақида
09:01 / 26.01.2026