Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти Россияни биргаликда АҚШнинг ҳаракатларига қарши туришга чақирди
Эрон президенти Иброҳим Раисий Теҳрон ва Москва АҚШнинг халқаро майдондаги бир томонлама ҳаракатларига қарши ҳамкорлик қилиши мумкин деб ҳисобламоқда.
"Биз ҳаракатларимизда уйғунлик яратишимиз мумкин. Биз 40 йилдан буён америкаликларга қаршилик кўрсатиб келмоқдамиз. Ҳеч қачон санкциялар ёки таҳдидлар сабабли мамлакатимиз ривожланишини тўхтатиб қўймаймиз", - деди Раисий Россия президенти Владимир Путин билан учрашув чоғида.
У Эрон санкциялар олиб ташланиши учун ҳаракат қилаётгани ва якунда бунга эришишини айтди.
"Эрон Ислом Республикасида бизга дўст Россия билан муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бу муносабатлар стратегик бўлади. Улар доимий ва стратегик бўлади", - деди Раисий.
У Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатлар "мустаҳкам ва ҳар томонлама" бўлишига умид билдирди.
Мавзуга оид
22:32
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
15:35