Кунига ўртача 45−50 мингта ПЗР-тест олинмоқда — СВВ
Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 45−50 минг киши коронавирусни аниқлаш мақсадида ПЗР-тест топширмоқда. Декабрнинг сўнгги ҳафтасида ушбу кўрсаткич 15−20 мингтани ташкил қилганди.
Ўзбекистонда ҳар куни ўтказиладиган коронавирус аниқлаш бўйича ПЗР тестлари сони сўнгги кунларда ўртача 45−50 мингтагача ўсди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига асосланиб, ССВ матбуот хизмати хабар берди.
5−15 январь кунлари жами 300 мингдан зиёд ПЗР-тест синамаси ўтказилган. 2021 йил декабрь ойининг охирги ҳафтасида мамлакатда кунига 15−20 мингта шу каби тест таҳлиллари ўтказилган.
«Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг динамикасига назар ташласак, жорий йил 5 январдан бошлаб аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари ортиб бораётганини кўриш мумкин.
Шу сабабли юртимизда вируснинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида касалликка гумон қилинган шахслардан ПЗР-тест таҳлилларини олиш ишлари самарали ташкил этиляпти.
Жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, жорий йил 5-15 январь кунлари мамлакатимизда жами 300 мингдан зиёд ПЗР-тест синамаси ўтказилган.
Сўнгги кунларда эса кунига ўртача 45-50 минг нафарга яқин фуқародан ПЗР-тест олинмоқда.
Маълумот учун, ўтган йил декабрь ойининг охирги ҳафтасида юртимизда кунига 15-20 мингта ана шундай синама таҳлиллари ўтказилган», дейилади хабарда.
Аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати пойтахтдаги коронавирус инфекциясига бепул ПЗР тест топшириш мумкин бўлган лабораториялар манзилини эълон қилганди:
- Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси — Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй;
- Учтепа тумани бўлими лабораторияси — Учтепа тумани, Чилонзор 21;
- Сергели тумани бўлими лабораторияси — Сергели тумани, Сергели 3−14;
- Чилонзор тумани бўлими лабораторияси — Чилонзор тумани, Лутфий-4−14;
- Юнусобод тумани бўлими лабораторияси — Юнусобод тумани, Юнусобод 8−34;
- Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси — Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй;
- Бектемир тумани бўлими лабораторияси — Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй;
- Миробод тумани бўлими лабораторияси — Саракўл кўчаси, 76-уй;
- Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси — Хадра массиви, 17 А-уй;
- Яшнобод тумани бўлими лабораторияси — Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй;
- Яккасарой тумани бўлими лабораторияси — Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй;
- Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади — манзили Сергели тумани, Сергели 3−14.
Ушбу лабораторияларда ПЗР тест таҳлиллари ҳар куни 24 соат давомида бепул ўтказилади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
-
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:11
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
Мавзуга оид

15:09 / 07.05.2021
Ҳиндистон ва Туркиядан келаётганлар бепул антиген тест топшириши йўлга қўйилади

18:44 / 06.05.2021
«Жавоби бир соатда чиқадиган коронавирус тести сохта» — ПЦР тест натижаларини сохталаштириш ҳолатларига расман муносабат билдирилди

17:22 / 18.12.2020
Хориждаги ўзбекистонлик талабалар учун коронавирусга тест нархи арзонлаштирилди

16:09 / 29.10.2020