Бундан аввал, коронавирусга ПЗР тест топширганлар бир неча кундан кейин лабораториядан тест натижаларини олиш учун шахсан ўзи келиши талаб этилар эди. Бу ҳолат лабораторияларда одамларнинг тирбандликларини юзага келтирарди, лабораторияларнинг ўзи эса натижаларни чоп этиш ва беморларга етказиш учун узоқ давом этадиган жараённи бошдан кечирардилар. Юқоридаги жараёнларни соддалаштириш ва беморлар томонидан Covid-19 учун ПЗР тести натижалари тезда олинишини таъминлаш мақсадида @coronavirustest\_testingbot махсус Телеграм-бот яратилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, энди Covid-19’га ПЗР тести топширган фуқаролар уйларидан чиқмаган ҳолда тест натижаларини билиб олишлари ва тест натижалари акс этган расмий бланкни масофадан туриб юклаб олишлари мумкин.
Бунинг учун @coronavirustest_testingbot Телеграм-ботига кириш ва намуна топширувчининг паспорт маълумотларини AB1234567 форматида ботга юбориш талаб қилинади. Сўнг КУН.ОЙ.ЙИЛ форматида туғилган йили санасини киритади. Телеграм-бот ПЗР тести натижасини («Манфий» ёки «Мусбат») акс эттиради ва расмий шаклни (бланк) юклаб олиш ва чоп этиш мумкин бўлган ҳаволани тақдим этади.
Covid-19’га ПЗР тести натижаларини тасдиқлаш учун берилган ушбу расмий шаклда, электрон тарзда ўқиладиган QR-код мавжуд бўлиб, у Covid-19 учун ПЗР тести натижалари тақдим этиш зарур бўлган жойлардан (масалан, аэропортларда) ўтишни анча тезлаштиради.
Ҳозирда koronavirus-test.uz ахборот тизимига қуйидаги 40та лаборатория уланган бўлиб, уларда Covid-19’ни аниқлаш учун топширилган ПЗР тестлари натижаларини @coronavirustest_testingbot Телеграм-боти орқали билиш мумкин:
- Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази;
- Республика вирусология илмий текшириш институти;
- Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази;
- Сирдарё вилояти СЭО ва ЖСХ;














