Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ва Туркиядан келаётганлар бепул антиген тест топшириши йўлга қўйилади
Ҳиндистон ва Туркиядан кириб келаётган шахслар бепул антиген тестлари топширишади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Холмамат Норбоев маълум қилди.
Сўнгги вақтларда Ҳиндистон ва Туркия давлатларида эпидемиологик вазият оғирлашди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Ўзбекистонда ҳам шу каби вазият юзага келишининг олдини олиш мақсадида тегишли чоралар кўрилмоқда.
«Бу икки давлат билан ҳам Ўзбекистондан мунтазам авиарейслар йўлга қўйилган. Ҳозирда чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва республика махсус комиссиясига тақдим этилди. Яқин ўртада бу тадбирлар амалга оширилади.
Бу давлатлардан келаётган йўловчилардан бепул равишда коронавирусни аниқлайдиган антиген экспресс-тест олинади. Шу орқали касалликни жиловлашга ва мамлакатимизга коронавируснинг бошқа штаммлари кириб келишининг олдини олишга муваффақ бўламиз», деди Холмамат Норбоев.
Мутасаддининг айтишича, дунёдаги эпидемиологик вазият мунтазам кузатиб борилади ва бошқа эпидемиологик вазият мураккаблашган давлатлардан кириб келадиган фуқароларга шундай тартиб жорий қилинади.
Эслатиб ўтамиз Ҳиндистон касалланиш ҳолатлари сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди. Айни пайтда бу давлатда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 21 миллиондан ошган.
Бундан аввалроқ, транспорт вазирлиги Ҳиндистон билан алоқаларни вақтинча тўхтатиш учун қарор фақатгина махсус комиссия томонидан қабул қилинишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади
16:20 / 26.05.2026