Самарқандда ЙПХ ходими хизмат машинаси билан фуқарога тегишли “Lacetti”нинг орқасидан урди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида ЙПХ ходими ўз бошқарувида бўлган “Lacetti” хизмат машинаси билан фуқарога тегишли “Lacetti”нинг орқасидан ургани тасвирланган видео тарқалди.
Видеода ҳайдовчи ЙПХ ходими катта тезликда ҳаракатланиб келиб, олд чироқлар билан ишора бергани, сўнг тўқнашув содир этганини айтган. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди. Унга кўра, ҳодиса 2021 йил ноябрь ойида содир бўлган.
Муносабатда маълум қилинишича, 2021 йил 11 ноябрь куни соат 11:00 ларда М-37 халқаро автомобиль йўлининг Оқдарё тумани Мустақиллик маҳалласи ҳудудидан ўтган 16-километрида ЙПХ хизмат машинаси фуқаролардан бирининг машинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори кичик сержант А.Абдулхайров ўзига хизмат юзасидан бириктирилган давлат рақами 30 721 VSF бўлган “Lacetti” машинаси билан ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда кетаётган Оқдарё тумани Қоратери маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган Х.С. бошқарувидаги давлат рақами 30 Е 666 WA бўлган “Lacetti” машинасининг орқа ўнг ён томонига урилган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат ҳар иккала машинага зарар етган. Ҳодиса тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг муносабатида мазкур йўл-транспорт ҳодисаси кимнинг айби билан содир этилгани, мабодо ИИБ ЙҲХБ ходимининг хатоси туфайли содир этилган бўлса, фуқаронинг машинасига етказилган зарар тўлаб берилган ёки берилмагани очиқланмаган.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024