Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:36 / 20.01.2022
18509
1 дақиқада ўқилади
Хитой, Россия ва Эрон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
Бу мазкур мамлакатлар ҳарбий-денгиз кучларининг биргаликдаги учинчи машғулоти ҳисобланади.
Россия, Хитой ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
“Денгиз хавфсизлик камари 2022” машғулотлари эртага бошланади ва Ҳинд океани шимолида бўлиб ўтади.
Бу мазкур мамлакатлар флотларининг учинчи қўшма машғулоти ҳисобланади.
Машғулотларда қанча ҳарбий ва кемалар қатнашиши ҳақида маълумот берилмаган.
Шу билан бирга, февралда Россия ва Беларусь ҳамкорлигида ҳарбий машғулотлар ўтказилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш