16:05 / 24.01.2022
16121

Пентагон Байденга Шарқий Европага 50 минггача қўшин жўнатишни таклиф қилди

АҚШ президенти Жо Байден Россия Украинага бостириб кириши мумкинлиги бўйича хавотирлар фонида Болтиқбўйи ва Шарқий Европадаги мамлакатларга минглаб америкалик аскарлар, шунингдек, кемалар ва самолётлар жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фото: Reuters

The New York Times газетаси ўз манбасига асосланиб ёзишича, ушбу қадам шу вақтга қадар Украинага нисбатан эҳтиёткорлик позициясини эгаллаган Америка учун «бурилиш нуқтаси»га айланади. Ўтган ҳафтада Россия ва АҚШ делегациялари ўртасидаги музокаралар кутилган натижани бермагач, президент маъмурияти бундай стратегиядан воз кечишга қарор қилган.

22 январь куни АҚШ мудофаа вазирлиги вакиллари Байденга Россия чегаралари яқинига ҳарбийлар жойлаштириш бўйича бир неча вариантни тақдим этган.

Бу вариантлар Улар минг нафардан 5 минг нафаргача ҳарбий хизматчини вазият ёмонлашса, улар сонини «ўн баробаргача ошириш» имконияти билан Шарқий Европа давлатларига юборишни ўз ичига олади. Ҳозирча вариантларнинг ҳеч бири қўшинларни Украинага жойлаштиришни назарда тутмайди.

Жо Байден Европага қўшин юбориш бўйича қарорни шу ҳафта ичида қабул қилиши кутилмоқда.

  • 2021 йил кузидан буён Россия Украина билан чегарага 100 минг атрофида аскар жойлаштирган. Ғарб давлатлари Россия Украинага бостириб кириши мумкинлигидан хавотирланмоқда, расмий Москва бундай режаси йўқлигини айтиб келади. РФ ҳукумати ҳарбийларнинг кўчирилишини машғулотлар билан изоҳлайди ва ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмаслигини таъкидлайди. АҚШдагилар Россия Украина чегарасини кесиб ўтиш учун «баҳона қидираётгани»дан огоҳлантирган.
  • 17 январь куни The New York Times газетаси, 2022 йил бошида Россия Украинадан ўз дипломатик ходимларининг оила аъзоларини олиб чиқиб кетгани ҳақида ёзди. Бир неча кун ўтиб, 23 январь куни АҚШ Давлат департаменти Киевдаги Америка элчихонаси ходимларига Россия босқини хавфи туфайли Украинани тарк этишга тайёр туриш бўйича кўрсатма бергани маълум қилинди.
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top